06:28 25 Феврал 2018
Эфир
Задержание преступника

Навоий вилоятида "Халқ банки"ни тунашга уринган шахс қўлга олинди

ФСБ РФ
Ҳодисалар
Ҳавола олиш
533 0 0

У қўлга олиш чоғида тартиб посбонларига қаршилик кўрсатишга ҳаракат қилган

ТОШКЕНТ, 24 ноя – Sputnik. У жиноят устида ИИВ қўриқлаш бошқармаси ходимлари томонидан қўлга олинди. Бу ҳақдаги лавҳа "Ёшлар" телеканалининг "Давр" дастурида намойиш этилди, деб ёзади nuz.uz.

Нашрнинг ёзишича, 10 ноябрь куни соат тахминан 5.45да Навоий вилояти Учқудуқ тумани қўриқлаш бошқармасининг навбатчилик қисмига "Халқ банки"нинг Зарафшон филиалига кимдир киргани ҳақида сигнал етиб келади.

Воқеа жойига келган тезкор ходимлар эшик бузилганлигини кўришади. Ичкарига кирган ҳуқуқни муҳофаза қилиш органи ходимлари банкдан пулларни ўмаришга уринган шахсни қўлга олишади. У қўлга олиш чоғида тартиб посбонларига қаршилик кўрсатишга ҳаракат қилган.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган бўлиб, тергов олиб борилмоқда.

Асосий мавзулар