18:34 19 Октябр 2018
Эфир
  • RUB123.85
  • EUR9490.14
  • USD8208.04
В Намангане произошел пожар

Намангандаги ёнғинда бир киши ҳалок бўлди ва олтита бино зарарланди

© Пресс-служба МВД РУз
Ҳодисалар
Ҳавола олиш
40602

Ёнғинни бартараф этишга 19 та ёнғинни ўчириш техникалари жалб этилган.

ТОШКЕНТ, 24 ноя – Sputnik. 23 ноябрь куни Наманган шаҳрининг "Янги аср" маҳалла фуқаролар йиғини, Марғилон кўчаси 218-уйда жойлашган "НЕAT SOURCE INDUSTRY" хусусий корхонасига қарашли кўпикланган полиэтилен ишлаб чиқариш цехида юз берган ёнғинда бир киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Ўзбекистон ИИВ матбуот хизмати хабар берди.

Хабарда айтилишича, ёнғин хавфсизлиги хизматининг биринчи бўлинмалари воқеа жойига етиб борганда, ушбу цехнинг 350 кв.м. майдонда томи, ички қисми, жиҳозлари ёнаётганлиги ва ёнғин атрофдаги цехларнинг том қисмларига, яъни "Пантера саноат сервис" хусусий корхонасига қарашли пойабзал ишлаб чиқариш цехининг 140 кв.м., "Асрор текстиль" масъулияти чекланган жамиятга қарашли кийим-кечак ишлаб чиқариш цехининг 100 кв.м., якка тартибдаги тадбиркор М.Масихановга қарашли тайёр ойна маҳсулотига ишлов бериш цехнинг 300 кв.м., хусусий тадбиркор А.Аббосиддиновга қарашли терини қайта ишлаш цехининг 200 кв.м. ҳамда "Асил шароф гўшт маҳсулотлари" масъулияти чекланган жамиятга қарашли музлатгич биносининг 1000 кв.м. майдонига тарқалиб кетганлиги маълум бўлган.

Ёнғинни ўчириш вақтида "НЕAT SOURCE INDUSTRY" хусусий корхонаси ишчисининг жасади топилган.

Ёнғинни бартараф этишга 19 та ёнғинни ўчириш техникалари жалб этилган.

Ёнғинга кўпикланган полиэтилен ишлаб чиқариш технологиясида суюлтирилган газ баллонларидан хавфсиз фойдаланиш қоидаларининг бузилиши сабаб бўлган деб тахмин қилинмоқда.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.

Асосий мавзулар