Тошкентда пиёдаларни оммавий тарзда жаримага тортиш бошланди

© Flickr / Aleksandr ZykovПешеходы в Ташкенте
Пешеходы в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
20-26 ноябрь кунлари ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари томонидан йўл қоидаларини бузган 414 нафар пиёда жаримага тортилди

ТОШКЕНТ, 30 ноя — Sputnik. Йўл ҳаракати хавфсизлиги инспекторлари йўл ҳаракати қоидаларини бузган пиёдаларни оммавий тарзда жаримага тортиш бошланди, деб хабар қилди Sputnik мухбири.

Автомобиль ГАИ - Sputnik Ўзбекистон
Тошкентда "кўринмас" рақамли автомобил ушланди

Шу 6 куннинг ўзида, яъни 20-26 ноябрь кунлари ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари томонидан йўл ҳаракати қоидаларини бузган 414 нафар пиёда жаримага тортилди.

ЙҲХ ходимлари жарималарни фуқароларнинг паспортлари асосида расмийлаштирилмоқда. Паспорт бўлмаган ҳолларда, инспектор ҳуқуқбузар телефонидан фойдаланган ҳолда СМС хабар юбориш орқали фуқаро шахсини аниқланиши мумкин. Телефон ва паспорт ҳам бўлмаган ҳолатларда эса, ҳуқуқбузарнинг шахсини аниқлаш учун ИИББга олиб кетилади. Жаримани 45 кун ичида тўлаш талаб этилади, акс ҳолда иш судга жўнатилади.

Ўзбекистонда Маъмурий жавобгарлик кодексининг 138 моддаси пиёдалар ва йўл ҳаракати бошқа иштирокчиларининг йўл ҳаракати қоидаларини бузиши бўйича жавобгарлик амал қилади. 

Пиёдаларнинг йўл ҳаракатини тартибга солувчи сигналларга бўйсунмаганлиги, уларнинг йўлнинг ҳаракати қисмини белгиланмаган жойлардан кесиб ўтиши, пиёдалар йўлнинг қатнов қисмида, шу жумладан ўтиш жойида ҳаракатланаётганда телефондан фойдаланиши, китоблар ёки даврий нашрларни ўқиши, видеоматериалларни томоша қилиши ҳамда аудиоматериалларни эшитиши, шунингдек эътиборни чалғитадиган бошқа электрон воситаларидан фойдаланиши, шунингдек мопед ва велосипед ҳайдовчиларининг, уловли аравани бошқариб борувчи ва йўлдан фойдаланувчи бошқа шахсларнинг йўл ҳаракатини тартибга солувчи сигналларга бўйсунмаслик, устунлик берувчи, тақиқловчи ёки кўрсатма берувчи йўл белгилари талабларига риоя қилмаслик энг кам иш ҳақининг учдан бир қисми миқдорида жаримага солишга сабаб бўлади.

Машина скорой помощи - Sputnik Ўзбекистон
Тошкентда пиёдани уриб, ҳодиса жойидан қочиб кетган ҳайдовчи қўлга олинди

Шу 6 кун давомида Тошкент йўл ҳаракати хавфсизлиги ходимлари 17,6 мингдан ортиқ йўл ҳаракат қоидабузилишларини аниқлашди. Улардан 1,2 мингдан ортиғи тезликни ошириш, 549 та светафор тақиқловчи сигналларга амал қилмаслик, 156 та транспорт воситасини маст ҳолда бошқариш, 568 та мобил телефондан фойдаланиш қоидабузарликлари ташкил қилди.

Бундан ташқари, ЙҲҚ бузилишини қайд этиш назорат камералари 2,4 мингдан ортиқ қоидабузарликларини аниқлади. Улардан 616 таси светофорнинг тақиқловчи сигналида ҳаракатланиш, 1,7 мингдан ортиқ транспорт воситасини белгиланган ҳаракат тезлигини ошириб юбориш ҳуқуқбузарликлари ташкил қилди.

Янгиликлар лентаси
0