06:38 23 Феврал 2020
Эфир
  • RUB150.07
  • EUR10319.35
  • USD9528.49
Ҳодисалар
Ҳавола олиш
743 0 0

Илгарироқ фавқулодда вазиятлар хизматидаги манба Москва вилоятининг Раменское шаҳридаги савдо марказида уч нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлганлигини айтганди

ТОШКЕНТ, 8 дек — Sputnik. Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси Москва вилоятининг Раменское шаҳридаги савдо марказида ёнғин оқибатида уч нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлганлиги ҳақидаги маълумотни текширмоқда. Бу ҳақда элчихона пресс-атташеси Алишер Усмоновга асосланиб РИА Новости хабар берди.

"Элчихона ҳодиса тафсилотларини аниқлаштирмоқда. Элчихона ушбу ёнғин ҳақида хабардор ҳамда у ерда Ўзбекистон фуқаролари ҳалок бўлганлиги ҳақидаги маълумот ҳозирча тасдиқлангани йўқ", — деди Усмонов.

Илгарироқ фавқулодда вазиятлар хизматидаги манба Москва вилоятининг Раменское шаҳридаги савдо марказида уч нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлганлигини айтганди.

РИА Новостига хабар қилишларича, уч киши ҳалок бўлган, беш киши ўртача оғирликда жароҳатланган.

Асосий мавзулар