Қирғизистонга 500 минг $дан ортиқ пулни олиб чиқишга уринган фуқаролар ушланди

© Sputnik / NewsTeamДоллары США изъятые правоохранительными органами
Доллары США изъятые правоохранительными органами - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ушбу ҳолат юзасидан МХХ Наманган вилояти бўйича бошқармаси томонидан ЖКнинг 182 моддаси - божхона тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш банди бўйича жиноят иши қўзғатилди

ТОШКЕНТ, 12 дек — Sputnik. МХХ Наманган вилояти бошқармаси ва вилоят ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда катта миқдорда хорижий валютанинг республика ҳудудидан ноқонуний олиб чиқилишига чек қўйишди. "Ўзбекистон-24" телеканали хабарига асосан.

Узбекские пограничники - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбек чегарачилари йирик миқдорда контрабанда мобил телефонларни қўлга олишди

Хабарда айтилишича, Учқурғон туманидаги Қирғизқурғон чегара олди аҳоли пункти яқинидаги мазкур туманнинг Қалача маҳалласида яшовчи 53 ёшли фуқаро Ҳамрохўжа Умирзоқов бошқариб келаётган "Damas" русумли автомашинаси тўхтатилган.

Автомашинанинг ичида туманнинг Соҳил маҳалласида истиқомат қилувчи 20 ёшли фуқаро Ислом Қамбаров ҳам бўлган.

Автомобил белгиланган тартибда кўздан кечирилганда Ислом Қамбаровга тегишли бўлган полиэтилен қопда ноқонуний йўл билан республикадан ташқарисига олиб чиқишга мўлжалланган, яхшилаб скоч билан ўралган — 469 минг АҚШ доллар ва 4,1 миллион Россия рубли топилган.

Бу маблағлар миллий валютада ҳисобланганда 4 миллиард 372 миллион сўмни ташкил қилади.

Ушбу ҳолат юзасидан МХХ Наманган вилояти бўйича бошқармаси томонидан ЖКнинг 182 моддаси — божхона тўғрисидаги  қонун ҳужжатларини бузиш банди бўйича жиноят иши қўзғатилди. Ушбу моддада энг кўпи 8 йилгача озодликдан маҳрум этиш жазо чораси қўлланиши белгиланган.

Янгиликлар лентаси
0