Ўзбек чегарачилари 1,5 миллиард сўмлик контрабанда товарларини қўлга олишди

© ИА "Жахон"Узбекский пограничник на посту
Узбекский пограничник на посту - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Давлат чегарасини қўриқлаш қўмитаси вакилининг сўзларига кўра, ноябрь ойида чегарани бузган 134 нафар шахс ва 1,5 миллиард сўмлик контрабанда товарлари қўлга олинди

ТОШКЕНТ, 18 дек — Sputnik. МХХ чегарани қўриқлаш қўшинлари ноябрь ойида давлат чегарасини бузган 134 нафар шахс ва 1,5 миллиард сўмлик контрабанда товарларини қўлга олишди, деб хабар қилди Sputnik мухбири.

Узбекские пограничники - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбек чегарачилари йирик миқдорда контрабанда мобил телефонларни қўлга олишди

Давлат чегарасини қўриқлаш қўмитаси вакилининг сўзларига кўра, ноябрь ойида давлат чегарасини бузган 134 нафар шахс қўлга олинди. Жумладан, Қирғизистон билан чегарада — 76 та, Қозоғистон чегарасида — 48 та, Тожикистон чегарасида — 9 та ҳамда Афғонистон чегарасида — 1 та. Туркманистон билан чегарада ҳуқуқбузарликлар қайд этилмаган.

"Чегара орқали 1,5 миллиард сўмлик товар-моддий бойликларни ноқонуний олиб ўтиш ҳолатлари аниқланди. Улар ичида маиший техника, парфюмерия ва бошқа товарлар бор. Ушланган товарларнинг асосий қисми Қирғизистон ва Қозоғистон чегараларига тўғри келади", — деб таъкидлади.

Суҳбатдошнинг сўзларига кўра, 2 ноябрь куни Қирғизистон билан чегарада Фарғона вилоятининг Горгаз қишлоғида 39 миллион сўмлик электр лампалар олиб кирилишига чек қўйилди. 17 ноябрь куни Қувасой ҳудудида контрабанда товар-моддий бойликларнинг бошқа қисми аниқланди. Шунингдек, Қозиқўрғон маҳалласида 76 миллион сўмлик товарлар аниқланди.

"Контрабандистлар ҳаттоки ҳимоя остига олинган ноёб ҳайвонларни қонунга хилоф равишда чегарадан олиб ўтишга уринишмоқда. Жумладан, 28 ноябрь куни Қозоғистон билан чегара қисмида Сирдарё вилоятининг Янгиҳаёт аҳоли пунктида ўтказилган тезкор тадбир давомида республикага 9 та ноёб лочинларни олиб киришга уринган шахс қўлга олинди. Экспертлар ушбу йитрқич қушларни 303 миллион сўм миқдорига баҳолашди", — деб қўшимча қилди қўмита вакили.

Янгиликлар лентаси
0