18:00 19 Октябр 2018
Эфир
  • RUB123.85
  • EUR9490.14
  • USD8208.04
Ограждения на границе

Ўзбек-афғон чегарасида икки нафар нолегал қўлга олинди

© Flickr / Noborder Network
Ҳодисалар
Ҳавола олиш
69001

Чегарабузарларга нисбатан Ўзбекистон қонунчилигига мувофиқ чора кўрилади.

ТОШКЕНТ, 12 янв — Sputnik. МХХнинг Давлат чегарасини қўриқлаш қўмитаси ходимлари ўзбек-афғон чегарасида икки нафар чегарабузарни қўлга олишди, деб хабар қилмоқда Sputnik мухбири муассаса вакилигиа асосан.

“Ушбу йилнинг 3 январида Термез туманиданги чегарага яқин жойлашган Жуйжангал аҳоли пунктида, қоронғуликдан фойдаланиб чегарани ноқонуний кесиб ўтмоқчи бўлган икки нафар Афғонистон фуқароси қўлга олинди”, — дейилган Қўмита хабарида.  

Қўлга олинган фуқаролар, кейин маълум бўлишича, Сурхондарё вилоятининг Термез тумани ҳудудига ўтиб олмоқчи бўлишган.

Айни дамда тергов-тафтиш ишлари олиб борилмоқда. Уларнинг натижасига кўра, чегарабузарларга нисбатан Ўзбекистон қонунчилигига мувофиқ чора кўрилади.

Асосий мавзулар