16:11 18 Июн 2018
Эфир
  • EUR9262.79
  • RUB127.73
  • USD7944.07
Гвоздики и свечи

Автобус ҳайдовчисининг онаси ўзбек халқидан кечирим сўради

Sputnik / Болат Шайхинов
Ҳодисалар
Ҳавола олиш
Ақтобеда 52 киши қурбон бўлган автобус фожеаси (43)
1370 0 0

Автобус ҳайдовчисининг онаси ва рафиқаси ушбу фожеа билан боғлиқ яна бир неча тафсилотларни хабар қилишди.

ТОШКЕНТ, 21 янв – Sputnik. Ақтобе фожеасида жабрланганлардан бири, автобус ҳайдовчиси Максат Пернебековнинг онаси кечирим сўради, деб хабар қилмоқда, Қозоғистоннинг Информбюро 31, телеканали.

“Мен ўзбек халқидан кечирим сўрайман, бошимни эгиб”, — деди Максат Пернебековнинг онаси кўзларида ёш билан.

Ҳайдовчининг рафиқаси ҳам телеканалга айтишига қараганда, улар автобусдан тушиши билан кучли портлаш юз берган, шунинг учун улар эшикни очишга ҳам, йўловчиларга ёрдам беришга улгурмаган.

Шунингдек, ҳайдовчи яқинлари бўлиб ўтган воқеанинг яна бир неча тафсилотларни хабар қилишди. Хусусан, фожеадан 3 соат олдин Максат уйдагиларга видео хабар юбориб унда ҳаво қаттиқ совуқлигини ва двигател ҳарорати паст эканлигини хабар қилган.

“Салом қадрдонлар, мана Аралдан ўтдик. Иргизгача 170 км қолди. Жуда совуқ, —40 ёки —45 мен иккита куртка кийганман, йўл музлаган, тезлик 50 км/соат, радиатор ҳарорати эса 60 градус”, — деган Максат ўз хабарида.

Ҳайдовчининг яқин қариндошлари айтишига қараганда, у ёлланма ишчи бўлган. Setra автобуси эгаси Мехтиев унга бир қатнов учун 60 минг тангагача маош тўлаган. Лекин кўп вақт автобусни таъмирлашга кетган. Суғурта ва техник кўрик масалалари билан автобус эгасининг ўзи шуғулланган.

Эслатиб ўтамиз, автобус эгаси Ордухан Мехтиевнинг ушбу автобусда одам ташиш учун лицензияси бўлмаган. Автобус техник кўриги муддати тугаганига салким 2 йил бўлган.

 

Мавзу:
Ақтобеда 52 киши қурбон бўлган автобус фожеаси (43)

Асосий мавзулар