21:29 22 Июн 2018
Эфир
  • RUB124.89
  • EUR9150.95
  • USD7883.99
Солдаты афганской армии

Қобулдаги Intercontinental меҳмонхонасига қилинган ҳужумда 43 киши қурбон бўлди

© REUTERS / Omar Sobhani
Ҳодисалар
Ҳавола олиш
27400

Қурбонлар орасида Афғонистоннинг Покистондаги бош консули ва бир нафар Украина фуқароси ҳам бор.

ТОШКЕНТ, 21 янв — Sputnik. Қобулдаги Intercontinental меҳмонхонасига қуролли ҳужум уюштирилди, деб хабар қилмоқда РИА Новости.

Шанба, 20 январь куни соат 17:30 ларда беш нафар қуролланган жангарилар Қобулдаги Intercontinental меҳмонхонасига бостириб киришди. Шундан сўнг меҳмонхонада 18 соат давомида отишма, портлаш овозлари эшитилиб турди. Бинонинг бир неча ойналаридан ёнғин чиқди.

Энг сўнгги хабарларга кўра, ушбу терактда 43 киши қурбон бўлган. Улар орасида Афғонистоннинг Покистондаги бош консули ва бир нафар Украина фуқароси ҳам бор.

Ҳужум вақтида меҳмонхонада бўлган фуқароларнинг 126 нафари қутқариб қолинган. Улар орасида 41 нафар чет эллик меҳмонлар ҳам бор.

Хабарда айтилишига кўра, ҳужум учун жавобгарликни “Толибон” гуруҳи ўз зиммасига олган.

Асосий мавзулар