Сергелида мудҳиш ЙТҲ содир бўлди

Oбуна бўлиш
Ҳайдовичлар айтишига қараганда, ушбу чорраҳада "кун ора" авария содир бўлган. Айнан шу сабаб янги светофорлар ўрнатилган, лекин улар ҳали электрга уланмаган экан.

ТОШКЕНТ, 8 фев – Sputnik. Тошкентнинг Сергели даҳасидаги “Спутник-4” массивида мудҳиш ЙТҲ содир бўлди деб хабар қилмоқда “Водители Ташкента” гуруҳи фойдаланувчилари.

Чорраҳада Киа йўлтанламас автомобили ва бетон қориштирувчи юк машинаси тўқнашиб кетган. Бетон қориштирувчи машина тезлиги катта бўлгани туфайли Киа автомобили таниб бўлмас даражада пачоқланган. Автомобиль сезиларли даражада пачоқланишига қарамасдан, унинг ичида бўлган кишилар жароҳат олган холос. Айни дамда улар шифокорлар назорати остида.

Гуруҳ ҳайдовичлари айтишига қараганда, ушбу чорраҳа ҳақиқатдан ҳам жуда хавфли бўлган. “Бу ерда кун ора авария” деб  ёзади маҳаллий ҳайдовчилардан бири.Айнан шу сабаб ушбу чорраҳага янги светофорлар ўрнатилган, лекин улар ҳали электрга уланмаган экан.

Янгиликлар лентаси
0