09:02 16 Август 2018
Эфир
  • RUB115.07
  • EUR8888.62
  • USD7790.20
Железнодорожный состав

Жиззахда автомобил юк поезди билан тўқнашиб кетди, машина ҳайдовчиси вафот этди

© Flickr / Nick Savchenko
Ҳодисалар
Ҳавола олиш
434 0 0

Автомашина ҳайдовчиси воқеа жойида вафот этган, машинанинг яна бир йўловчиси Ф. Тўраев касалхонага ётқизилган

ТОШКЕНТ, 12 фев — Sputnik. Жиззах вилоятининг Пахтакор туманида юк поезди автомобил билан тўқнашиб кетди, деб хабар қилди Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати.

Ҳодиса 10 февраль куни кундузи соат 12:30да "Пахтакор" маҳалласида яшаган 1970 йилда туғилган Х. Зоиров бошқарувидаги ВАЗ-2107 русумли автомашинаси иштирокида содир этилган.

Автомобил "Янгиер-Чимқўрғон" 4Р-32 йўлининг 3164-пикет қўриқланмайдиган темир йўл кесишмасидан ўтаётган вақтида 3601-сонли юк поезди билан тўқнашиб кетган.

"Тўқнашув оқибатида ВАЗ-2107 автомашинаси ҳайдовчиси Х. Зоиров жароҳат олиб, воқеа жойида вафот этган ва унинг йўловчиси Ф. Тўраев касалхонага ётқизилган", — дейилади хабарда.

Асосий мавзулар