14:07 25 Май 2018
Эфир
Девушка ставит новые автомобильные номера

Самарқандда "чиройли" автомобиль рақамларини ўғирлаб кетиб пул талаб қилишмоқда

Sputnik / Тарас Литвиненко
Ҳодисалар
Ҳавола олиш
543 0 0

Машина олд ойнасига унинг эгаси Qiwi-ҳамёнга 5 доллар пул ўтказиши кераклиги ёзилган мактуб ёпиштириб кетилган

ТОШКЕНТ, 13 фев – Sputnik. Самарқандда автомобилларнинг давлат рақамларини ўғирлаб, уларни қайтариш учун пул талаб қиладиган шахслар пайдо бўлди. Бу ҳақда UzNews.uz хабар қилмоқда.

Хабарда айтилишича, сайт таҳририятига Самарқандда яшовчи жабрланувчилардан бири мурожаат қилган. Унинг сўзларига кўра, 12 февраль куни у уйи яқинига қўйилган "Ласетти" русумли автомобилининг рақамлари йўқлигини ҳамда транспортининг ён қисмида тирналган изларни кўрган.

Бундан ташқари, машина олд ойнасига унинг эгаси Qiwi-ҳамёнга 5 доллар пул ўтказиши кераклиги ёзилган мактуб ёпиштириб кетилган. Мактубда пул ўтказилиши билан бир сутка ичида машина давлат рақамини қаердан топиш мумкинлигини хабар қилишлари айтилган.

В Самарканде массово воруют автомобильные номера и требуют за них выкуп
Автомобиль ойнасига ёпиштирилган мактуб

Самарқанд ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларидаги манбанинг UzNews.uzга маълум қилишича, кейинги вақтда шаҳарда автомобиль давлат рақамини ўғирлаш билан боғлиқ 30дан ортиқ ҳолат қайд этилган.

Асосий мавзулар