09:05 16 Август 2018
Эфир
  • RUB115.07
  • EUR8888.62
  • USD7790.20
Огонь

Ваҳшийлик: Фарғонада тадбиркорни дўппослаб, сўнг ёқиб юборишди

Sputnik / Жюльен Маттиа
Ҳодисалар
Ҳавола олиш
284100

Фарғона вилоятида ваҳшиёна жиноят содир бўлди: бир гуруҳ шахслар 40 ёшли тадбиркорни дўппослаб, сўнг ёқиб юборишди

ТОШКЕНТ, 13 фев — Sputnik. Фарғона вилоятининг Боғдод туманида  яшовчи Т.Мамадалиев 4 февраль куни ҳуқуқни муҳофаза органига мурожаат қилади.

Унинг билдиришича, 3 февраль куни соат 16.30ларда ўғли, хусусий тадбиркор, 1977 йилда туғилган Р.Мамадалиев ўртоқлари билан Риштон туманида жойлашган “Бўстон маззали таомлари” номли чойхонада ўтирган вақтида номаълум шахс томонидан чақириб олинган. Шундан сўнг у ўртоқларининг олдига қайтиб кирмасдан ҳамда яшаш уйига келмасдан бедарак йўқолган.

Ўзбекистон ИИВ матбуот хизматининг маълум қилишича, суриштирув ишлари натижасида бир неча нафар шахс Р.Мамадалиевни чойхонадан кўчага чақиртириб, “Ласетти” русумли автомашинага ўтказишганлиги ва уни “Мирзаобод тутзори” фермер хўжалиги дала майдонига олиб боришганлиги аниқланган.

Бу ерда Р.Мамадалиевни уриб ҳушсиз ҳолатга келтириб, содир этган жиноятларини яшириш мақсадида унинг устига ўзлари билан олиб келган бензинни сепиб ёқиб юборишган.

Кўрилган чоралар натижасида жиноий гуруҳнинг барча иштирокчилари қўлга олинган.

Асосий мавзулар