11:51 18 Август 2018
Эфир
  • RUB115.07
  • EUR8888.62
  • USD7790.20
Скорая помощь, архивное фото

Каттақўрғон пахта тозалаш заводидаги портлаш оқибатида икки киши ҳалок бўлди

© sputnik Стас Этвеш
Ҳодисалар
Ҳавола олиш
281 0 0

Пахта хом ашёсини қуритишга мўлжалланган иссиқлик ишлаб чиқариш цехига ўрнатилган печнинг қувирларидан табиий газ сизиб чиқиб, хонага тўпланиб қолган

ТОШКЕНТ, 14 фев — Sputnik. Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон шаҳридаги "Каттақўрғон пахта тозалаш" АЖнинг пахта хом ашёсини қуритишга мўлжалланган иссиқлик ишлаб чиқариш цехида содир бўлган портлаш оқибатида икки киши ҳалок бўлди.

"12 февраль куни соат 16.00ларда Зомин кўчасида жойлашган "Каттақўрғон пахта тозалаш" АЖнинг пахта хом ашёсини қуритишга мўлжалланган иссиқлик ишлаб чиқариш цехига ўрнатилган печнинг қувирларидан табиий газ сизиб чиқиб, хонага тўпланиб қолган. Газ ва ҳаво аралашмасидан чақнаш содир бўлиши оқибатида бинонинг девори, том қисмидаги темир панжараси ва бетон плиталари қулаб тушган", — дейилади ИИВ матбуот хизмати хабарида.

Натижада бино ичида бўлган АЖнинг икки нафар ишчиси жароҳат олиб воқеа жойида ҳалок бўлган.

Асосий мавзулар