Ан-148 ҳалокатининг дастлабки сабаби айтилди

© Межгосударственный авиационный комитет / Медиабанкка ўтишМАК опубликовал фотографии бортовых самописцев разбившегося в Подмосковье Ан-148
МАК опубликовал фотографии бортовых самописцев разбившегося в Подмосковье Ан-148 - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
ДАҚ маълумотига кўра, фожеа сабаби самолёт тезлигини ўлчаш асбобларининг музлаб қолгани бўлиши мумкин экан.

ТОШКЕНТ, 14 фев — Sputnik. Давлатлараро Авиация қўмитаси якшанба куни Москва вилоятида содир бўлган самолёт ҳалокатининг дастлабки сабабини эълон қилди, РИА Новости хабарига асосан.

ДАҚ маълумотига кўра, ноодатий ҳолат парвоз бошланганидан 2,5 дақиқа ўтганидан сўнг, самолёт 1300 метр баланликда, 465-470 км/соат тезликда ҳаракатланаётган вақтда бошланган. Айнан шу дамда самолёт тезлигини аниқлайдиган асосий ва ёрдамчи кўрсатгичларда тезлик турлича кўрсатила бошлаган.

Аэропорт Курумоч в Самаре - Sputnik Ўзбекистон
"Ўзбекистон ҳаво йўллари" самолёти Самарада шошилинч қўнишга мажбур бўлди

Дастлаб иккала кўрсатгич орасидаги фарқ 30 км/соат бўлган, кейин эса доимий равишда ошиб борган. Учувчилар автопилотни ўчириб парвозни қўл бошқарувига ўтказишган, лекин ноодатий вазият тобора кескинлашишда давом этган.

Яна 50 сония ўтиб, баланлик 2000 метр тезлик 540-560 км/соат бўлганда парвоз баланлиги кескин ўзгарган, самолёт 0,5-1,5 g. вертикал босим ҳис қилган ва 30-35 градусда шўнғиб қулай бошлаган.

Москва вақти билан соат 14:27 да самолёт ерга келиб  урилган. Шу дамда тезлик ўлчаш асбоби 800 км/соат тезликни қайд қилган.

ДАҚ айтишига қараганда парвознинг фавқулодда якунланишига — тезлик ўлчовчи аспобларнинг музлаб қолиши сабаб бўлган бўлиши мумкин экан. Ҳозирча аниқланмаган сабабларга кўра, самолётда мавжуд бўлган тезлик ўлчаш ускуналарининг уччовида ҳам иситиш функциси ўчирилган бўлган.

Видео с места падения пассажирского самолета Ан-148 в Подмосковье - Sputnik Ўзбекистон
АН-148 ҳалокати жойидан дастлабки видео пайдо бўлди

Айн дамда вазиятга аниқлик киритиш мақсадида мутахассислар самолёт "қора қути"си маълумотларини ўрганишда давом этмоқда. Самолёт учиш параметрларини ёзиб борадиган қора қути ўрганиб бўлинган. Энди навбат учувчилар суҳбатини ёзиб олиш ускунасига келган.

Шунингдек самолётнинг иккала двигатели ҳам ўрганиш мақсадида Жуковский шаҳридаги Громов номидаги Учиш илмий институтига юборилди.

Авиакомпания хабарига кўра, парвоз олдидан самолёт назоратдан ўтказилган ва у соз бўлган. Ундан ташқари январь ойида самолёт "C-чек" тизими бўйича тўлиқ назоратдан ўтказилган бўлган.

Фожеа юз берган куни Ан-148  Пенза-Москва, Москва-Саратов, Саратов-Москва йўналишида парвозларни амалга оширган. Москвада экипажи алмашганидан самолёт Орск шаҳрига йўл олган.

Айни дамда "Саратовские авиалинии" компанияси ўз паркида мавжуд бўлган олтита Ан-148 самолётларидан фойдаланишни вақтинча тўхтатган.

Янгиликлар лентаси
0