Инкассатор автомобили автобус билан тўқнашди

© UznewsДТП с участием автобуса и инкассаторской машины
ДТП с участием автобуса и инкассаторской машины - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
ЙТҲда транспорт восталаридан ташқари ҳеч ким зарар кўрмади.

ТОШКЕНТ, 15 фев – Sputnik. Бугун тонг соат 08:00 да Тошкентдаги Минор метроси яқинидаги чорраҳада йўловчи автобус ва инкассатор автомобили тўқнашиб кетди, деб хабар қилмоқда, uznews.uz ЙҲХБ хабарига асосан.

Тўқнашувда “Мерседес” русумли автобуснинг олдчап тарафи жиддий шикастланган. “Камаз” русумли зирҳланган инкассатор автомобилининг эса олди қисм шикастланган.

© UznewsАвтобус ва инкассатор автомобили иштирокидаги ЙТҲ
ДТП автобуса и инкассаторской машины - Sputnik Ўзбекистон
Автобус ва инкассатор автомобили иштирокидаги ЙТҲ
Хабарда айтилишига кўра, ЙТҲ 72 рақамли йўловчи автобус инкассатор машинасига йўл бермагани оқибати содир бўлган.

Ҳодисада жароҳатланганлар йўқ. Воқеа жойига  ЙҲХБ ходимлари етиб келиб вазиятни ўрганмоқда.

Сўнгги дамда олинган маълумотларга кўра, ушбу ЙТҲда автобус ҳайдовчиси қурбон бўлган, 7 нафар йўловчи жароҳатланган. Бу ҳақида Facebookдаги "Критика и рекомендации" гуруҳи хабар бермоқда.

Янгиликлар лентаси
0