Яна бир коллеж талабаси уриб ўлдирилди

© Sputnik Sputnik / Табылды Кадырбековкулак, архивное фото
кулак, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ушбу мудҳиш жиноятни талаба йигитнинг қариндоши содир этганлиги аниқланган

ТОШКЕНТ, 15 фев — Sputnik. Ўзбекистон ИИВ матбуот хизмати Қорақалпоғистонда коллеж талабаси жасади аниқлангани ҳақида хабар қилди.

Маълум бўлишича, Қорақалпоғистон Республикаси Тахиятош туманида яшаган, касб-ҳунар коллежи ўқувчиси, А.Сатимбаевнинг жасади у яшаган хонадондан топилган.

Мурданинг бошида жароҳатлари бўлган, деб аниқлик киритган Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати.

Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни А.Сатимбаевнинг бирга яшовчи қариндоши, 1988 йилда туғилган Т.Боранов содир этганлиги аниқланган ва жиноятчи қўлга олинган.

Янгиликлар лентаси
0