Қирғизистондаги кафеда портлаш оқибатида уч ўзбекистонлик жароҳатланди

Oбуна бўлиш
Дастлабки тахминга кўра, новвойхонада газ сизиб чиқиши оқибатида портлаш юз берган

ТОШКЕНТ, 21 фев — Sputnik. Қўчқор-Ота шаҳридаги кафелардан бирида газ баллони портлаши оқибатида тўрт киши жароҳатланди, деб хабар берди Sputnik Қирғизистон Жалолобод вилояти ИИБга асосланиб.

Портлаш натижасида Токтогул туманидаги Торкент қишлоғида яшовчи Қирғизистон фуқароси ва кафеда ишловчи уч нафар Ўзбекистон фуқароси жароҳатланган.

"Ҳодиса сабабини ўрганиш учун Ноокен тумани ИИБ оператив гуруҳи воқеа жойига жўнатилди. Дастлабки тахминга кўра, новвойхонада газ сизиб чиқиши оқибатида портлаш юз берган", — деб хабар қилди ИИБ матбуот хизмати.

Ҳозирда тегишли текширув-суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Янгиликлар лентаси
0