ТИВ Қирғизистондаги портлашда жароҳатланган ўзбекистонликлар ҳақида маълумот берди

© Sputnik / Стас ЭтвешСкорая помощь, архивное фото
Скорая помощь, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Икки нафар Ўзбекистон фуқаролари - Азимжон Валиев ва Муҳаммадбобир Турғунпўлатов Қўчқор-Ота шаҳридаги шифохонага, Рустам Парпиев эса учинчи даражада куйиб, Ўш шаҳридаги касалхонага ётқизилди

ТОШКЕНТ, 22 фев – Sputnik. Жалолобод вилоятининг Қўчқор-Ота шаҳарчасидаги кафелардан бирида портлаш оқибатида жабрланган уч нафар Ўзбекистон фуқаролари Наманган шаҳрида истиқомат қилишган. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Қирғизистондаги элчихонаси маълумотига таяниб Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати хабар берди.

Қирғизистондаги кафеда портлаш оқибатида уч ўзбекистонлик жароҳатланди

"Жабрланганлардан уч нафари Наманган шаҳри ва яна бири Қирғизистоннинг Тўхтагул тумани истиқоматчилари бўлган. Икки нафар Ўзбекистон фуқаролари — Азимжон Валиев ва Муҳаммадбобир Турғунпўлатов Қўчқор-Ота шаҳридаги шифохонага жойлаштирилди. Рустам Парпиев эса учинчи даражада куйиб, Ўш шаҳридаги касалхонага ётқизилди", — дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, Жалолобод вилояти ИИБ маълумотларига кўра, 20 февраль куни Қўчқор-Ота шаҳарчасидаги "Азия" кафесида газ ўчоғидан газ сизиши оқибатида портлаш содир бўлди. Воқеа рўй берган пайтда хонада 4 киши бўлган ва уларнинг юқори тана қисмлари куйган.

Фавқулодда ҳодиса рўй берган жойда оператив тергов гуруҳи фаолият олиб бормоқда. Ҳодиса ҳолатлари тергов қилинмоқда.

Ўзбекистон элчихонаси томонидан Қирғизистон Ташқи ишлар вазирлигининг Ўш шаҳридаги масъул ваколатхонаси вакиллари ва Жалолобод тумани Ички ишлар бошқармаси билан алоқалар ўрнатилди.

Янгиликлар лентаси
0