Ёниб кетган "Лада-Ларгус"ни ичида ҳалок бўлган ўзбекистонликлар рўйхати

© Лада Новости города АктауСемеро человек погибли в аварии на трассе Актау-Бейнеу
Семеро человек погибли в аварии на трассе Актау-Бейнеу - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ҳалок бўлганларнинг барчаси Хоразм вилоятидан, ушбу фожеа муносабати билан Ўзбекистон ФВВ томонидан "қайноқ линия" ташкил этилган

ТОШКЕНТ, 2 мар — Sputnik. Қозоғистоннинг Мангитаус вилоятида юз берган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида ёниб кетган автомобил ичида ҳалок бўлган Ўзбекистон фуқаролари рўйхати эълон қилинди.

Дастлабки маълумотларга кўра, жами 7 киши ҳаётдан кўз юмган, шулардан олти нафари ўзбекистонликлар эканлиги айтилмоқда.

Скорая помощь, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон
Қозоғистондаги ЙТҲда олти нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлди
Ўзбекистон Республикаси ФВВ ИИВ ҳамда Қозоғистон Республикаси ИИВ ФВВ билан ҳамкорликда ўтказган тадбирлар натижасида "Лада Ларгус" автомобилида бўлганлиги тахмин қилинаётган олти нафар ўзбекистонликнинг шахси аниқланган, дейилади ФВВ хабарида.

Булар:

Аллаяров Расулбек Қўзибоевич, 23.02.1981 йилда туғиган, Хоразм вилояти Шовот тмунида истиқомат қилган.

Душамов Зокир Қуранбоевич, 11.04.1977 йилда туғиган, Хоразм вилояти Шовот тмунида истиқомат қилган.

Раҳимов Шерзод Сапарбоевич, 12.07.1980 йилда туғиган, Хоразм вилояти Шовот тмунида истиқомат қилган.

Бегназаров Мардонбек Хушнуд ўғли, 27.10.1995 йилда туғиган, Хоразм вилояти Шовот тмунида истиқомат қилган.

Мадаминов Ғайрат Розматович, 13.10.1985 йилда туғиган, Хоразм вилояти Гурлангий тумани, Гурлан шаҳарчасида истиқомат қилган.

Балтаев Махмуджон Сабуржан ўғли, 21.09.1995 йилда туғиган, Хоразм вилояти Янгиариқ туманида истиқомат қилган.

Ўзбекистон ФВВ ушбу фожеа муносабати билан "Қайноқ линия"ни ташкил қилган.

Янгиликлар лентаси
0