Ан-26 авиаҳалокати оқибатида Россия 27 нафар зобитидан айрилди

© Sputnik / Дмитрий Виноградов / Медиабанкка ўтишРоссийская боевая авиация на аэродроме "Хмеймим" в Сирии
Российская боевая авиация на аэродроме Хмеймим в Сирии - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Россия Мудофаа вазири Сергей Шойгу авиаҳалокат тўғрисида Путинга баёнот берган. Айни вақтда Арманистон, Озарбайжон ва Чеченистон раҳбарлари, шунингдек ОДКБ раиси Путинга ҳамдардлик мактубларини йўллаганларн

ТОШКЕНТ, 7 мар — Sputnik. Сурияда ҳалокатга учраган Ан-26 самолёти бортида 33 нафар йўловчи ва олти нафар экипаж аъзолари бўлган, деб хабар қилди Россия Мудофаа вазирлиги.

Эслатиб ўтамиз, куни кеча қурбонлар сони 32 нафарни ташкил этилгани айтилган эди.

Военно-транспортный самолет АН-26 - Sputnik Ўзбекистон
Сурияда Россиянинг Ан-26 самолёти қулади, ўттиздан ортиқ одамлар ҳалок бўлган
Тўлдирилган ва аниқлаштирилган сўнгги маълумотларга кўра, ҳалок бўлганларнинг барчаси — россиялик ҳарбий хизматчилар, уларнинг 27 нафар зобитлар, шулардан бири генерал-майор унвонига эга. Қолганлари прапорщик ва шартнома асосида хизмат қилаётганлардир, дейилади Россия Мудофаа вазирлиги ахборотида.

Россия Мудофаа вазирлиги самолётга зарба берилмаганлигини тасдиқлаб ўтган. Махсус комиссия юз берган ҳодисанинг барча бўлиши мумкин версияларини ўрганмоқда.

Авиаҳалокатда ҳалок бўлганларнинг оилалари ва яқинларига барча керакли ёрдам кўрсатилиши қўшимча қилинган.

Айни вақтда дунё раҳбарлари ва халқаро ташкилотлар ушбу ҳодиса муносабати билан Россия етакчисига ўз ҳамдардлигини йўлламоқда.

Янгиликлар лентаси
0