17:43 22 Сентябр 2018
Эфир
  • RUB118.05
  • EUR9347.75
  • USD8039.00
Узбекская валюта - сум

Ўзбекистонда қалбаки доллар ва сўм ясаган шахс қўлга олинди

REUTERS / Mukhammadsharif Mamatkulov
Ҳодисалар
Ҳавола олиш
Ҳодисалар ва ЙТҲ (77)
128850

Тезкор тадбир давомида қалбаки бўлган 2826 дона 10 минг сўмлик пул купюралар ва 29 дона 100 АҚШ доллари ашёвий далил сифатида олинган.

ТОШКЕНТ, 13 мар — Sputnik. Ички ишлар орган ходимлари томонидан қалбаки пулларни ясашда гумон қилинган Қораузак туманида яшовчи фуқаро қўлга олинди. Бу ҳақда ИИВ ҳузуридаги тергов департаменти матбуот хизматига таянган ҳолда Sputnik мухбири хабар қилди.

Хабарда айтилишича, 2018 йил 12 феврал куни номаълум шахс Қорақалпоғистон Республикаси Чимбой тумани ҳудудида якка тартибдаги тадбиркор бўлиб ишловчи А исмли шахсни ишончига кириб, уни алдаб, 26 дона қалбаки 10 минг сўмлик купюра пулларини бериб, 2 қоп ун маҳсулотларини сотиб олган.

Ички ишлар орган ходимлари томонидан ўтказилган тезкор қидирув тадбирлари давомида қалбаки пулларни ясашда гумон қилинган Қораузак туманида яшовчи фуқаро О қўлга олиниб, унинг ёнидан қалбаки бўлган 2826 дона 10 минг сўмлик пул купюралар ва 29 дона 100 АҚШ доллари ашёвий далил сифатида олинган.

Тергов-тезкор тадбирлари давомида гумонланувчи О ушбу қалбаки пулларни Қозоғистон Республикасида яшовчи В исмли шахс билан биргаликда ясаганлиги ва Ўзбекистонга ўтказиш мақсадида олиб кирганлиги аниқланган.

Ушбу ҳолат юзасидан Ўзбекистон Жиноят кодексининг 176-моддаси 2-қисми "в" банди яъни, ўтказиш мақсадида қалбаки пул ва чет эл валютасини бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб, ясаш ёки уларни ўтказиш аломатлари билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Мавзу:
Ҳодисалар ва ЙТҲ (77)

Асосий мавзулар