Наманганда ҳожатхонада заҳарланиш қурбонлари уч киши бўлди

© Sputnik / Алексей Куденко / Медиабанкка ўтишКапельница
Капельница - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
25 март куни Наманган вилоятининг Поп туманида яшаган, 1986 йилда туғилган Б.Раҳматов уйи ҳовлисида жойлашган ҳожатхонасига тушиб кетган "I Phone" мобиль телефонини олиш мақсадида қўшниси, 1985 йилда туғилган Э.Ниязовни ёрдамга чақирган.

ТОШКЕНТ, 27 мар — Sputnik. Ҳожатхонага тушиб кетган мобил телефонни олишга ҳаракат қилган кишиларни қутқармоқчи бўлган шахс Наманган вилояти туман касалхонасида вафот этди, деб хабар қилди Sputnik мухбири.

Старт продаж iPhone X в России - Sputnik Ўзбекистон
"Янами" деманг: Наманганда “iPhone” ортидан ҳожатхонага тушганлар ҳалок бўлди

Эслатиб ўтамиз, куни кеча, 25 март куни соат 22:00 да Наманган вилоятининг Поп туманида яшаган, 1986 йилда туғилган Б.Раҳматов уйи ҳовлисида жойлашган ҳожатхонасига тушиб кетган "I Phone" мобиль телефонини олиш мақсадида қўшниси, 1985 йилда туғилган Э.Ниязовни ёрдамга чақирган.

Шундан кейин Б.Раҳматов арқон ёрдамида ҳожатхона ичига тушган ва ҳушини йўқотган Шунда Э.Ниязов, Б.Раҳматовни қутқариш мақсадида ҳожатхона ичига тушиб у ҳам ҳушини йўқотган.

Кейин Б.Раҳматовнинг бирга яшовчи отаси, 1956 йилда туғилган Ҳ.Раҳматов уларни қутқариш мақсадида ҳожатхонага тушган вақтида у ҳам ис газидан заҳарланган.

Э.Ниязов, Б.Раҳматов, Ҳ.Раҳматовлар ЎзР ФВВ вилоят бошқармаси ходимлари томонидан чуқурдан олиб чиқилганларида Э.Ниязов ва Б.Раҳматовлар захарланиб воқеа жойида ҳалок бўлганлари аниқланди. Ҳ.Раҳматов эса касалхонага ётқизилган.

Афсуски, кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамасдан Ҳ.Раҳматов касалхонада вафот этди.

Фавқулодда ҳолатлар вазирлиги бундай вазиятда фуқароларни мустақил ҳаракат қилмай, вазирлик бўлимларига мурожаат қилишга чақирган.

Янгиликлар лентаси
0