04:05 16 Июл 2018
Эфир
  • RUB124.19
  • EUR9176.86
  • USD7813.42
Пограничник на участке границы, архивное фото

Ўзбек-қирғиз чегарасида юз берган ҳодиса билан махсус гуруҳ шуғулланади

© sputnik
Ҳодисалар
Ҳавола олиш
33610

Ушбу ҳодисани ўрганиш билан шуғулланадиган махсус гуруҳ таркибидан чегарачилар, ҳуқуқ тартибот ходимлари ва икки мамлакат маҳаллий ҳукумати вакиллари ўрин олдилар

ТОШКЕНТ, 11 апр — Sputnik. Қирғиз-ўзбек чегарасида юз берган, яъни қўшни давлат чегарачиси қирғизистонликни отиб қўйган ҳодиса махсус гуруҳ томонидан ўрганилади, деб хабар қилди Sputnik Қирғизистон нашри.

Нашр хабарига кўра, бу ҳақда бугун, 11 апрел куни Қирғизистон Республикаси Чегара хизмати раиси Уларбек Шаршеев Бош вазир Сапар Исаковга ахборот берган.

"Ҳарёқлама ва холисона ўрганиш учун икки мамлакат чегара хизмати муассасалари, туман маъмурий раҳбарлари, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари, прокуратура ва чегара олди ҳудудлари кадастр хизматлари вакилларидан иборат ҳамкорликдаги ишчи гуруҳи тузилган", — деган Шаршеев.

Шаршеевга кўра, Ўзбекистон томон 9 апрел куни бўлиб ўтган учрашувда 2018 йилдан буён содир бўлган икки ҳодиса бўйича ҳам чегара хизматлари муассасалари даражасида яқин ҳамкорликка тайёрлигини билдирган.

Асосий мавзулар