Андижон – Тошкент поездига тош отиб вагон ойнасини синдиришди

© Sputnik / Евгений Одиноков / Медиабанкка ўтишЖелезнодорожный знак
Железнодорожный знак - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Яхшиямки, ҳеч ким жароҳат олмади, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ҳодиса юзасидан суриштирув ишларини олиб бормоқда

ТОШКЕНТ, 13 апр — Sputnik. Номаълум шахс Андижон – Тошкент йўналишидаги тезюрар поездга тош отиши оқибатида вагоннинг дераза ойнаси синди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар берди.

Воқеа 11 апрел куни соат 17.05ларда Фарғона вилоятининг Бувайда туманидаги "Қўқон-Бувайда" темир йўл бекатлари оралиғида содир бўлган. Бахтли тасодиф туфайли ҳеч ким жароҳатланмаган.

"Айни вақтда ҳуқуқбузарни аниқлаш юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда", — дейилади хабарда.

Вазирлик кўпинча бундай ножўя ишларни вояга етмаган, ҳаёт тажрибасига эга бўлмаган, ўз қилмишининг оқибатини фаҳмламайдиган ёшлар содир этишларини билдирган ва ота-оналардан ўз фарзандларига эътиборли бўлишларини сўраган.

Янгиликлар лентаси
0