Тошкентда 4 нафар валютафуруш қўлга олинди

Oбуна бўлиш
Валютафурушлар 20 минг АҚШ долларини 8 120 сўмдан сотаётган вақтда далилий ашёлар билан қўлга олинди

ТОШКЕНТ, 24 апр — Sputnik. Тошкентда миллий валютани хорижий валютани қора бозор нархида сотиш бўйича ўз "хизматларини" таклиф қилган 4 нафар киши қўлга олинди, деб хабар қилди Тошкент ИИББ матбуот хизмати.

Хабарда айтилишича, 1983 йил Сирдарё вилоятида туғилган шахс интернет орқали дўстлашган ўртоғи ўзининг валютафуруш танишлари орқали катта миқдорда, ҳар бир АҚШ долларини 8 120 сўмдан қора бозор нархида сотишини таклиф қилаётганлигини маълум қилиб, уларга нисбатан қонуний чора кўрилишини сўраб бошқармага мурожаат қилган.

Узбекская валюта - сум - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда қалбаки доллар ва сўм ясаган шахс қўлга олинди

Ариза юзасидан 2018 йил 20 апрель куни Солиқ, валютага оид жиноятлар ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаменти Тошкент шаҳар бошқармаси ҳамкорлигида, Яккасарой туманида жойлашган "Биродарлар қабристони" мемориал мажмуаси олдида ўтказилган тадбир давомида бир қатор шахслар қўлга олинди.

Жумладан, 1986 йил Бухорода туғилган Б.Ф., 1985 йил Бухоро вилоятида туғилган Т.П., 1979 йил Бухоро вилоятида таваллуд топган Р.Ж. ҳамда 1990 йил Тошкент шаҳрида туғилган P.С. аризачига 20 минг АҚШ долларини 8 120 сўмдан жами 162 400 000 сўмга сотаётган вақтда далилий ашёлар билан қўлга олинди.

Ушбу ҳолат юзасидан расмийлаштирилган ҳужжатлар қонуний қарор қабул қилиниши учун Солиқ, валютага оид жиноятлар ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаменти Тошкент шаҳар бошқармасига топширилди.

Янгиликлар лентаси
0