Самарқанд вилоятида аёл ўз жонига қасд қилаётиб 1 ёшга тўлмаган боласини ўлдирди

© СтрингерРабота сотрудников милиции Узбекистана
Работа сотрудников милиции Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Каттақўрғон туманида аёл ўз жонига қасд қилаётиб 1 ёшга тўлмаган боласини ўлдирган

ТОШКЕНТ, 26 апр — Sputnik. Самарқанд вилоятида аёл ўз жонига қасд қилган аёл фарзандининг ҳам ўлимига сабабчи бўлди, деб хабар қилмоқда Ўзбекистон ИИВ.

Бола - Sputnik Ўзбекистон
Мени ўлдирган онамга мактуб: ҳали нафратланишни ўрганмагандим
Хабарда айтилишича, Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон туманида 24 апрель куни А.Б исмли аёл (исми ўзгартирилган) ўз жонига суиқасд қилиб, 10 дона "Цинепар" таблеткаларини истеъмол қилган.

Сўнгра иккала қўл билак қисмларини пичоқ билан кесиб жароҳат етказган ва 2017 йилда туғилган фарзандини бағрига қаттиқ босиши натижасида болага ҳаво етишмай воқеа жойида ўлган. 

Аёл касалхонага ётқизилган.

Эслатиб ўтамиз, Самарқанд вилояти ҳокимлиги расмий нашри ҳисобланган "Зарафшон" газетаси илгарироқ Самарқанд вилоятида 2017 йил давомида 359 киши ўз жонига суиқасд қилгани, бунинг оқибатида 169 нафар шахс ҳаётдан кўз юмгани ҳақида хабар берган эди.

Нашрга кўра, бу ҳолатларнинг юзага келишига маҳаллий ҳокимликлар, ички ишлар идоралари, прокуратура ҳамда мутасадди идоралар томонидан фуқароларнинг ўз жонига қасд қилишининг олдини олиш борасида аҳоли ўртасида тушунтириш ва тарғибот тадбирларини лозим даражада олиб бормаётганлиги сабаб қилиб кўрсатилган.

Янгиликлар лентаси
0