Москвада Telegram тарафдорлари митингига 7,5 минг киши жамланди

© Sputnik / Григорий Сысоев / Медиабанкка ўтишМитинг в поддержку Telegram
Митинг в поддержку Telegram - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Москва марказида 7500 Telegram тарафдорлари Роскомнадзордан мессенжерни таъқиб қилишни тўхтатишни талаб қилишди.

ТОШКЕНТ, 30 апр — Sputnik. Бугун Москвада бўлиб ўтган Telegram мессенжери тарафдорлари митингига 7,5 минг киши келди, деб хабар қилмоқда РИА Новости, шаҳар ИИб хабарига асосан.

“Академик Сахаров проспекти ва Маша Порываева кўчаларида маҳаллий ҳокимият билан келишилган Telegram тарафдорларининг оммавий тадбири бўлиб ўтди. Унда 7500 киши иштирок этди”, — дейилган хабарда.

Хабарда айтилишига кўра, полиция ва Росгвардия ходимлари тадбирда фуқаролар хавфсизлигини таъминлашган. Жамоат тартиби бузилишига йўл қўйилмаган.

Эслатиб ўтамиз, 16 апрел куни Роскомнадзор  ФХХга шифрлаш калитларини бермаган  Telegram мессенжерини Россия ҳудудида блоклаб қўйишни талаба қилган эди.Роскомнадзор фикрига кўра ушбу мессенжер Россия давлати ва фуқаролари манфаатига зарар келтиради. Мессенжер орқали экстремистик мавзудаги хабарлар тарқатилиши ва террорчилар ҳам ўз фаолиятида фойдаланишлари мумкин.

Телеграм асосчиси Павел Дуров эса шифрлаш калитлари доимо ўзгариб туриши туфайли уни ҳукуматга тақдим этишнинг иложи йўқ деган эди. 

Янгиликлар лентаси
0