Самарқандга йўл олган самолёт фавқулодда қўнишга мажбур бўлди

© Sputnik / Александр Полегенько / Медиабанкка ўтишСамолет авиакомпании "Уральские авиалинии"
Самолет авиакомпании Уральские авиалинии - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Қўниш вақти йўловчилар ва самолёт зарар кўрмаган. Қўниш сабаби – техник носозлик бўлиши мумкин. Айни дамда Россия Тергов қўмитасининг Урал бўлинмаси ушбу ҳолат юзасидан текширув ўтказмоқда.

ТОШКЕНТ, 16 май — Sputnik. “Урал авиалиниялари”нинг Екатеринбургдан Самарқандга йўл олган самолёти “Қолцово” аэропортига  фавқулодда қўнишга мажбур бўлди. Бу ҳақида ўлка Тергов қўмитаси матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Ўзбекистон самолёти Санкт-Петербургда фавқулодда қўнди

Хабарда айтилишига кўра, 16 май куни, маҳаллий вақт билан соат 01:04 да Екатеринбургдан Самарқандга йўл олган Airbus A320 самолёти “Колцово” аэропортига  фавқулодда қўнишга мажбур бўлган. Самолёт бортида 47 киши бўлган, жумладан 6 та экипаж аъзоси ҳам.

Қўниш вақти йўловчилар ва самолёт зарар кўрмаган. Қўниш сабаби – техник носозлик бўлиши мумкин.

Айни дамда Россия Тергов қўмитасининг Урал бўлинмаси ушбу ҳолат юзасидан текширув ўтказмоқда.

 

Янгиликлар лентаси
0