Сел оқимларидан фақат қочиб қутулиш мумкин - ФВВ

© пресс-служба МЧС КРСелевой поток
Селевой поток - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Айтилишича, сел оқимларидан фақат қочиб қутулиш мумкин.

ТОШКЕНТ, 18 май — Sputnik. Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги сел келган вақтда аҳоли қандай ҳаракат қилиш борасида тавсиялар берди.

Вазирликнинг билдиришича, Ўзбекистон Республикасидаги барча тоғ ва тоғ олди ҳудудлари сел хавфи бўлган зоналарга киритилган. Республиканинг Наманган, Фарғона, Сурхондарё, Тошкент, Самарқанд ва Қашқадарё вилоятлари ҳудудлари сув тошқини-сел хавфи мавжуд ҳудудлардан ҳисобланади.

Айтилишича, сел оқимларидан фақат қочиб қутулиш мумкин.

"Сел хавфи тўғрисида хабар эшитгандан сўнг дархол хавфсиз жойга кўчиш ҳаракатларини қилиш керак. Сел оқимининг тез фурсатда шаклланиши, унинг тезлигини ҳисобга олган ҳолда, хабар тарқатиш ва муҳофаза тадбирларини бажариш учун вақт жуда чегараланганлигини (бир неча дақиқадан 10-20 дақиқагача бўлиши мумкин) доимо ёдда тутиш лозим", — дейилади вазирлик тавсиясида.

На улице после схода селевого потока - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистоннинг қатор вилоятларида 22 майгача сел келиш хавфи мавжуд

Агарда сел оқимидан халос бўлишнинг иложи бўлмаса, баландроқ тепалик устига, дарахтга ёки бирор баландроқ мосламалар устига чиқиш кераклиги айтилади.

Маълум қилинишича, одатда сел 3-5 соат вақт давом этиши мумкин.Сел оқими ўтгандан сўнг девор ва устунларнинг ҳолатини, газ, электр ва сув таъминотининг созлигини текшириш зарур.

Кўп йиллик кузатишларга кўра, Ўзбекистон ҳудудида сел тошиш эҳтимоли апрел-июн ойларида бирмунча фаоллашуви қайд этилган ва содир бўлган ҳодисалар қуйидагича тақсимланган: апрел ойида 30 %, май ойида 36 %, июн ойида 14 %.

Вазирликнинг маълум қилишича, апрел-май ойларида Тошкент, Жиззах, Самарқанд, Сурхондарё. Қашқадарё вилоятлари ва Фарғона водийси тоғ-ёнбағирларида сел тошқинларининг бўлиши кузатилади. Июн-июл ойларида Наманган ва Фарғона вилоятлари тоғ-ёнбағри ҳудудларида сел-тошқин ҳаракати сақланиб қолади. Тошкент, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳам сел тошқинлари бўлиб ўтиш эҳтимоли мавжуд.

Янгиликлар лентаси
0