Фарғонанинг Бувайда туманида МИБ ижрочисига чопқи билан жароҳат етказилди

© ЦОС ФСБ РФ / Медиабанкка ўтишЗадержание преступника
Задержание преступника - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Додҳо МФЙда яшовчи, муқаддам судланган шахс МИБ ходимининг бошига чопқи билан уриб жароҳат етказган.

ТОШКЕНТ, 19 май — Sputnik. Фарғона вилоятининг Бувайда туманида МИБ ижрочисига жароҳат етказилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар бермоқда.

Хабарга кўра, 18 май куни Фарғона вилоятининг Бувайда туманида Мажбурий ижро бюроси бўлими давлат ижрочиси Б.Б. МИБ ходимлари билан биргаликда "Янгиқўрғон" автошоҳбекатида жойлашган "Маҳбуба Зулфия" МЧЖга тегишли ноқонуний равишда қурилган девор ва металл дарвозани буздириб мажбурий ижро ҳаракатларини амалга ошириш учун боради.

Додҳо МФЙда яшовчи, муқаддам судланган А.А. ходимларнинг ижро ҳаракатларини амалга оширишга тўсқинлик қилиб, Б.Б.нинг бошига чопқи билан уриб жароҳат етказган.

Натижада Б.Б касалхонага ётқизилган. Унга жароҳат етказган шахс ушланган.

Янгиликлар лентаси
0