ЙПХ ходимига бўйсунмаган машина ўғриси 11 йилга қамалди

© Sputnik / Константин РодиковЗадержанный на заседании суда
Задержанный на заседании суда - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Жиноий ишлар бўйича Учтепа тумани суди фуқаро Ш.Шукурни жиноят содир этишда айбдор деб топди.

ТОШКЕНТ, 31 май — Sputnik. Жиноий ишлар бўйича Учтепа тумани суди ЙПХ ходимига бўйсунмаган автомобил ўғрисини 11 йилга озодликдан маҳрум қилди, деб хабар қилди Sputnik мухбири.

ГУВД города Ташкента приступило к тестированию так называемых «body camer» - Sputnik Ўзбекистон
Тошкентда йўл нозирлари ён камераларни синовдан ўтказмоқда

Қайд этилишича, “Матиз” автомобилининг олиб қочилгани ҳақидаги хабар бир зумда барча ЙПХ постларига келиб тушган.

“Барча назоратчилар қатори ЙПХ бригадасининг 3-дивизиони мобил гуруҳи инспектори – сафдор Дилшод Жўраев “Назарбек” постидан ўтаётган машиналарни синчиклаб текширар экан, қидирувдаги машинани дарров пайқаган ва унга тўхташ буйруғини берган. Бироқ, ЙПХ ходимига бўйсунмаган жиноятчи тезликни ошириб, ҳаракатни давом эттиради. Шунда инспектор автомобиль капот устига ўзини отади, бироқ содир этган жиноятининг жазосидан қўрққан қонунбузар машина рульини турли томонга буриб, ходимдан қутилмоқчи бўлади”, — деб таъкидланди ИИББда.

Машинанинг қисқа бурилишлари оқибатида йиқилиб тушган ЙПХ ходими тан жароҳатини олди. Бироқ жиноятчи бошқа ходимлар томонидан қўлга олинган.

Ушбу ҳолат юзасидан, Тошкент шаҳар Учтепа туман прокуратураси томонидан муқаддам судланган, 1985 йилда туғилган Ш.Ш.га нисбатан Ўзбекистон Жиноят кодексининг бир қатор, жумладан, 105, 219, 267, 122 ва 226 – моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, суд томонидан 11 йилга озодликдан маҳрум этиш жазоси белгиланди.

Янгиликлар лентаси
0