17:53 18 Ноябр 2018
Эфир
  • RUB121.79
  • EUR9374.66
  • USD8271.27
Официальный мяч чемпионата мира по футболу 2018 Telstar 18

"Ифтихор" ФК директори ва катта мураббийи футболдан бутунлай четлатилди

© Sputnik / Алексей Филиппов
Ҳодисалар
Ҳавола олиш
49900

"Ифтихор" футбол клуби директори Аҳрор Эргашевнинг клуб футболчиларига нисбатан тажовузкор хатти-ҳаракатларни амалга оширгани ҳақида матбуотда хабарлар тарқалган.

ТОШКЕНТ, 1 июн — Sputnik. "Ифтихор" футбол клуби директори Аҳрор Эргашев ва клуб катта мураббийи Нодир Қўзибоев ҳар қандай футбол фаолияти олиб боришдан бутунлай четлатилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Футбол Ассоциациясининг баёнотида маълум қилинди.

Баёнотда билдирилишича, "Ифтихор" футбол клуби директори Аҳрор Эргашевнинг клуб футболчиларига нисбатан тажовузкор хатти-ҳаракатларни амалга оширгани ҳақида матбуотда хабарлар тарқалган.

Маълум қилинишича, Аҳрор Эргашев ҳамда клуб катта мураббийи Нодир Қўзибоевнинг ушбу ҳатти-ҳаракатлари асосида суриштирув ишлари бошланган ҳамда ушбу ҳолат юзасидан айни дамда текширув давом этмоқда.

"Шахсан Ўзбекистон Футбол Ассоциацияси 1-вице президенти Умид Аҳмаджоновнинг топшириғига ва Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, "Ифтихор" футбол клуби директори Аҳрор Эргашев ва клуб катта мураббийи Нодир Қўзибоев ҳар қандай футбол фаолияти олиб боришдан бутунлай четлатилди", — дейилади баёнотда.

Умид Аҳмаджонов ўзбек футболида бундай хунук ҳолатлар кузатилмаслиги лозимлигини таъкидлаб ўтди.

"Ҳукумат даражасида футболимизга катта эътибор қаратилаётган бир пайтда кўнгилни хира қиладиган бундай ҳолат юз берганини асло ёқлаб бўлмайди. Ҳар қандай ҳолатда ҳам ҳеч бир футболчига нисбатан клуб раҳбариятининг куч ишлатишга ҳаққи йўқ. ЎФА ҳамда ПФЛ бундан буён ҳам ўз ўйинчиларига нисбатан бундай беҳурматлик қиладиган ва уларнинг ҳуқуқларини поймол этадиган ҳар қандай клуб раҳбарияти ва мураббийларига нисбатан кескин чоралар кўради", — деди Умид Аҳмаджонов.

Асосий мавзулар