Тошкентда Spark машинасида аёл кишини уриб, қочиб кетган ҳайдовчи қидирилмоқда

© Sputnik / Рамиз БахтияровВодитель в автомобиле
Водитель в автомобиле - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Давлат рақами аниқланмаган Spark машинаси ҳайдовчи жабрдийдага ёрдам кўрсатмай, воқеа жойидан қочиб кетди.

ТОШКЕНТ, 19 июн — Sputnik. 16 июнь куни Тошкент шаҳрининг Учтепа туманида номаълум ҳайдовчи давлат рақами аниқланмаган Spark машинасини Катта Хирмонтепа кўчасида ҳайдаб кетаётиб, йўлни кесиб ўтаётган пиёда, Чилонзор туманида яшовчи Н.И. исмли аёлни уриб юборади, деб хабар қилди ИИВ жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси.

Тошкент вилоятида яна бир Аҳмадбой издоши қўлга олинди

Хабарда айтилишича, ҳайдовчи жабрдийдага ёрдам кўрсатмай, воқеа жойидан қочиб кетди. Н.И. олган жароҳатлари сабаб касалхонага ётқизилди.

Ушбу йўл-транспорт ҳодисасини содир этган шахсни аниқлаш ва қўлга олиш чоралари кўрилмоқда.

 

Янгиликлар лентаси
0