Тошкентда кучли шамол оқибатида электр узатиш линияси устуни қулади

Oбуна бўлиш
Тошкент ҳалқа автомобил йўлида электр узатиш линияси устуни қулади

ТОШКЕНТ, 20 июн — Sputnik. Тошкент ҳалқа автомобил йўлида, Ўрикзор бозори ва Назарбек оралиғида 19 июн куни электр узатиш линияси устуни қулади, деб хабар қилди Podrobno.uz.

Гувоҳларга кўра, бунга яқинда рўй берган автомобилнинг устунга кучли зарб билан бориб теккани сабаб бўлиши мумкин. Шундан сўнг устунда шикастланишлар пайдо бўлган.

Муштарийлар бу ҳақда интернетда видео жойлаштиришди.

Шу билан бирга, устуннинг қулаши пойтахтда кучли шамол кузатилган пайтга ҳам тўғри келди. Линиянинг иккинчи устуни ҳам жиддий шикастланди ва унинг бир қисми ҳавода осилиб қолди.

Воқеа содир бўлган вақт қурилмага яқин ҳудудлар электр таъминотидан маҳрум бўлди. Жабрланганлар ҳақида маълумот берилмади.

Янгиликлар лентаси
0