Мираълам Мирзаев ва унинг оила аъзолари ҳибсга олинди

© Sputnik / Екатерина Чеснокова / Медиабанкка ўтишПреступник за решеткой
Преступник за решеткой - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Жиноят иши доирасида Мирзаев ва Иноғомовлар оиласига тегишли турар ва нотурар жой объектларида тинтув ўтказилиб, турли буюмлар, ҳужжатлар, автотранспорт воситалари ва бошқалар олиб қўйилган.

ТОШКЕНТ, 20 июн – Sputnik. Тошкент шаҳар прокурорининг собиқ биринчи ўринбосари Мираълам Мирзаев ва унинг оила аъзолари уюшган жиноятчилик ва коррупцияга қарши курашиш бўйича бошқарма томонидан очилган жиноят иши доирасида қўлга олинган. Бу ҳақда “Газета.uz” Ўзбекистон Бош прокуратураси маълумотига таяниб хабар берди.

Сегодня работники прокуратуры впервые отмечают свой праздник - Sputnik Ўзбекистон
Собиқ прокурор ёрдамчиси Мирзаев ва унинг оиласидан жабр кўрганлар қидирилмоқда

“Мирзаевлар оиласига алоқадор тергов ҳаракатлари давомида Мираълам Мирзаев, унинг турмуш ўртоғи М.Мирзаева ва ўғли А.Мирзаев, жияни З.Иноғомов қўлга олинган”, — дейилади хабарда.

Жиноят иши доирасида Мирзаев ва Иноғомовлар оиласига тегишли турар ва нотурар жой объектларида тинтув ўтказилиб, турли буюмлар, ҳужжатлар, автотранспорт воситалари ва бошқалар олиб қўйилган.

“Ҳозирда тергов жараёни давом этаётгани боис ушбу жиноят иши бўйича бошқа маълумотлар ошкор этилмайди”, — дейилади прокуратура хабарида.

Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг 22 март куни Ўзбекистоннинг собиқ бош прокурори Рашид Қодировга нисбатан ўтказилаётган жиноят иши тергови доирасида Тошкент шаҳар прокурорининг собиқ биринчи ўринбосари Мираълам Мирзаев ва унинг оила аъзоларига нисбатан тергов ҳаракатлари олиб борилаётгани ҳақида хабар берилган эди.

Янгиликлар лентаси
0