10:47 09 Декабр 2019
Эфир
  • RUB147.79
  • EUR10476.36
  • USD9510.99
Узбекские милиционеры возле дома

Самарқанд вилоятида аёл кишини ечинтирган тезкор вакилга нисбатан жиноий иш қўзғатилди

AP Photo / Anvar Ilyasov
Ҳодисалар
Ҳавола олиш
Тезкор ходим Санъат Умаров иши (10)
436130

Самарқанд вилояти Каттақўрғон ички ишлар бўлими тезкор ходими Санъат Умаров аёл кишини таҳқирлаб, уни буткул яланғоч ҳолгача ечинишга мажбурлади.

ТОШКЕНТ, 5 июл — Sputnik. Самарқанд вилоятида аёл кишини ечинтирган тезкор вакилга нисбатан жиноий иш қўзғатилди, деб хабар қилишди Самарқанд вилояти ИИББ матбуот хизматида.

Чоршанба куни ижтимоий тармоқларда ИИБ ходими қўлга олинган аёл кишининг шаъни ва обрўсини таҳқирлагани тасвирланган видео тарқалди.

Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеотасвирда ўзи кўринмаëтган эркак киши камера қаратилган аëлни қаттиқ ҳақорат билан кийимларини ечиб, қип-яланғоч бўлишга мажбурлайди. Кадр ортида яна бир аëлнинг айни дўқ-пўписа остида ечинишга мажбурланаëтгани овози эшитилади.

Маълум бўлишича, бу воқеа 3 июнь куни содир бўлган. Ҳақорат ва таҳдид остида аëлни ечинишга мажбурлаган шахс ИИБ ходими Санъат Умаров бўлади.

Умаров аёлни қаттиқ ҳақорат қилиб, "Ҳозир онангни с…н сени. Анавуни кўраяпсанми, еч сен ҳам", — дейди. Кадр орқасидаги аёл йиғлаб туриб, "илтимос, ундай қилманг", — деб ёлворади¸ аммо ҳақорат ва таҳқир давом этади.

Видеодаги аёл "акажон, мен қилмаганман", — деб ёлворади. Аммо буйруқ бераëтган шахс энди аëлга қип-яланғоч ҳолда кўчага чиқишни айтиб ўшқиради.

"Санъат Умаров терговчи эмас, у Каттақўрғон шаҳар ички ишлар тезкор вакили бўлган. Шунингдек, ушбу видеога олинган ҳолат тергов бўлими хоналарида содир бўлмаган. Ушбу аёл тергов жараёни бўйича чақиртирилмаган. Умаров ишдан бўшатилган ва унга нисбатан прокуратура томонидан жиноий иш қўзғатилган. Унга нисбатан қонун доирасидаги энг қатъий чоралар кўрилади", — деб маълум қилишди Самарқанд вилояти ИИБ матбуот хизматида.

Санъат Умаров ҳозирги вақтда ички ишлар тизимидан бўшатилган ва унга нисбатан прокуратура органлари томонидан Жиноят кодексининг 206-моддаси (ҳокимият ёки мансаб ваколати доирасидан четга чиқиш, яъни давлат органи, давлат иштирокидаги ташкилот ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи мансабдор шахсининг ўзига қонун билан берилган ваколатлар доирасидан четга чиқадиган ҳаракатларни қасддан содир этиши, фуқароларнинг ҳуқуқларига ёки қонун билан қўриқланадиган манфаатларига ёхуд давлат ёки жамоат манфаатларига кўп миқдорда зарар ёхуд жиддий зиён етказилиши) бўйича жиноий иш қўзғатилган.

Ушбу ҳолат бўйича тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Мавзу:
Тезкор ходим Санъат Умаров иши (10)

Асосий мавзулар