08:08 20 Июл 2018
Эфир
  • RUB124.54
  • EUR9100.06
  • USD7787.81
Милиция

Ўзбекистонда навбатдаги ЙТҲ беш кишини ҳаётдан олиб кетди

© Sputnik / Рамиз Бахтияров
Ҳодисалар
Ҳавола олиш
472 0 0

Аввалроқ Қашқадарё вилоятида ҳалокатли ЙТҲ юз берганди.

ТОШКЕНТ, 12 июл – Sputnik. Ўзбекистон шимоли-ғарбида юз берган йўл-транспорт ҳодисасида беш киши қурбон бўлди, деб хабар берди РИА Новости.

Қорақалпоғистоннинг Элликқалъа туманидаги трассада Daewoo Nexia автомобили ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб қарама-қарши йўналишда келаётган Chevrolet Cobalt машинаси билан тўқнашган.

Ҳар икки автомобил ҳайдовчиси воқеа жойида ҳалок бўлган, уч йўловчи касалхонага олиб кетилаётганида вафот этган, яна бир йўловчи эса касалхонага ётқизилган.

Аввалроқ Қашқадарё вилоятида ҳалокатли ЙТҲ юз берганди.Daewoo Nexia ва Damas автомобиллари тўқнашуви оқибатида тўрт киши ҳалок бўлганди.

 

 

Асосий мавзулар