Тошкент аэропортида Сеулга патронлар олиб кетаётган шахс тўхтатиб қолинди

© Sputnik / Виталий Аньков / Медиабанкка ўтишМагазин АК с пулями
Магазин АК с пулями - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
5,45 мм ва 7,62 мм калибрли патронлар божхона ходимларининг оғзаки сўровида ва йўловчи божхона декларациясида маълум қилинмаган.

ТОШКЕНТ, 20 июл – Sputnik. “Тошкент-Аэро” ихтисослаштирилган божхона комплекси ходимлари қурол-яроғ ва ўқ-дориларнинг божхона чегараси орқали ноқонуний равишда олиб ўтилишига доир навбатдаги божхона қоидабузарлигини фош этишди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати хабар берди.

“Тошкент” халқаро аэропортида  Сеулга парвози олдидан фуқаро К.Т. божхонадан "яшил" йўлак орқали ўтар экан, унинг безовталаниши божхоначиларнинг диққатини тортди. шундан сўнг, унга тегишли бўлган сумка рентген аппарати  орқали назоратдан ўтказилганда, унда 2  дона патронлар яширилганлиги аниқланди”, - дейилади хабарда.

Хабарда айтилишича, 5,45 мм ва 7,62 мм калибрли патронлар божхона ходимларининг оғзаки сўровида ва йўловчи божхона декларациясида маълум қилинмаган.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Янгиликлар лентаси
0