Тошкент йўлларида бир кечада тўрт юздан зиёд қоидабузарликлар аниқланди

© Sputnik / Рамиз БахтияровНочное автомобильное движение в Ташкенте
Ночное  автомобильное движение в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Тошкент кўчаларида тунги вақтларда маст ҳолатда автомобил бошқарган ҳайдовчилар 6 нафарни, хавфсизлик камарини тақмаганлар сони эса 209 нафарни ташкил қилган

ТОШКЕНТ, 30 июл - Sputnik. Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ йўл-патрул хизмати ходимлари томонидан шу йилнинг 28 июлдан 29 июлга ўтар кечаси соат 435 та йўл ҳаракати қоидаларининг бузилиши ҳолатлари аниқланди, деб хабар қилди ИИББ матбуот-хизмати.

Хусусан, автомобилни маст ҳолда бошқарганлар 6 кишини, йўл белгилари ва светофорнинг қизил чироғига бўйсунмаганлар сони эса 29тани ташкил қилган. Шунингдек, тегишли ҳужжатларсиз авто-мото бошқарганлар – 14та; хавфсизлик камарини тақмаганлар – 209тани ташкил қилган.

мотоциклисты - Sputnik Ўзбекистон
"Байкерлар, тариллатманг": ИИББ мотоцикл ҳайдовчиларига мурожаат қилди

"Кечки вақтларда шаҳар кўчаларида содир этилаётган мотопойгалар юзасидан аҳолидан тушаётган шикоятларга кўра, ушбу тадбирларда мотоциклчиларга алоҳида эътибор қаратилди", - дейилади хабарда.

Тошкент ИИББ ЙҲХБ йўл-патрул хизмати ходимлари мотоциклни бошқариш ҳуқуқини берувчи тегишли ҳужжатларга эга бўлган мотоциклчилар билан тушунтириш ишлари олиб борилиб, уларга кечки ва тунги вақтларда аҳоли оромини бузиш мумкин эмаслиги уқтиришган.

Аммо, улар орасида нафақат тезликни ошириб, двигател шовқинини баландлатиб кўпчиликнинг эътирозига сабаб бўлаётган балки йўл ҳаракати қоидаларини қўпол равишда бузаётган мотоциклчилар ҳам аниқланган.

Штрафы с Камер - Sputnik Ўзбекистон
Ҳайдовчилар жарималарни ЙҲХБга бормасдан тўлашлари мумкин бўлади

Мотоциклни тез бошқариб бораётган 8 нафар мотоциклчи тўхтатилиб, текширилганда улардан: 1 нафари маст (29ёшли Вячеслав Р., Каwасаки русумли мотоцикл); 5 нафари эса тегишли ҳужжатларга эга эмаслиги маълум бўлган.

Тошкент шаҳар ИИББ матбуот-хизмати байкерлардан яна бир бор тунги вақтларда фуқароларнинг оромини бузиб, тариллатиб мотоцикл бошқармасликни сўрамоқда.

Янгиликлар лентаси
0