Самарқандда “бункер” ташкил қилган жиноий гуруҳ қўлга олинди

© Sputnik / Евгений Одиноков / Медиабанкка ўтишПреступник за решеткой
Преступник за решеткой - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
“Бункер”ларнинг вақтинчалик хонадонлари кўздан кечирилганида кўплаб фуқаролик паспортлари ва уларнинг нусхалари, абитуриентлар рухсатномаларининг асл нусхалари, давлат тест марказининг рухсатномалари ва бошқа ҳужжатлар топилган.

ТОШКЕНТ, 10 авг - Sputnik. Ўзбекистон Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши кураш бўйича департамент ходимлари Самарқанд вилоятида олий таълим муассасаларига кириш тест синовларида абитуриентларга ёрдам беришга уринган бир гуруҳ шахсларни қўлга олди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги ахборот-таҳлил мультимедиа маркази маълум қилди.

Гуруҳ аъзоларидан бири абитуриентни Самарқанд архитектура ва қурилиш институтига ўқишга киритиб қўйиш эвазига 3 минг доллар олаётганида ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан қўлга олинади. Шундан сўнг тезкор тадбир ўтказилиб, гуруҳнинг жойлашган манзили аниқланди.

Тергов маълумотларига кўра, гуруҳ Самарқанд чет тиллар институти талабаси А.А. томонидан шакллантирилган. Гуруҳнинг ҳар бир аъзосига вазифалар тақсимлаб берилган бўлиб, бири тест саволларини ечиб берадиган йигит-қизларни топган, яна бири эса пули кўп абитуриентларни излаш билан шуғулланган.

“Бункер”ларнинг вақтинчалик хонадонлари кўздан кечирилганида кўплаб фуқаролик паспортлари ва уларнинг нусхалари, абитуриентлар рухсатномаларининг асл нусхалари, давлат тест марказининг рухсатномалари ва бошқа ҳужжатлар топилган.

А.А. ва гуруҳнинг бошқа аъзоларига нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисми “а” ва “б” бандлари (бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириш орқали анча миқдорда фирибгарлик қилиш), 28-моддаси (жиноятда иштирок этиш) ва 211-моддаси 1-қисми (пора бериш) билан жиноий иш қўзғатилди.

Янгиликлар лентаси
0