АҚШга виза тайёрлаб бериш билан шуғулланган фирибгар қўлга олинди

© Sputnik / Константин РодиковЗадержанный на заседании суда
Задержанный на заседании суда - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Маълум бўлишича, фирибгар пулларни олган, аммо визани тайёрлаб бермаган. Жабрдийдага пулларни ўз эҳтиёжлари йўлида ишлатиб юборганлигини маълум қилган

ТОШКЕНТ, 18 авг - Sputnik. АҚШга бориш учун виза тайёрлаб бераман деб одамларнинг пулларини олиб, фирибгарлик қилган шахс қўлга тушди, деб хабар берди Ўзбекистон ИИВ матбуот-хизмати.

Денежные купюры: доллары США - Sputnik Ўзбекистон
Тошкент ИИББ бухоролик фирибгар Жульетта ҳақида хабар берди

Хабарда айтилишича, жорий йил 25 июль куни Бухоро шаҳри, Ғиждувон туманида яшовчи фуқаро ИИБга мурожаат қилиб, 2017 йил май ойида муқаддам судланган, Б.Н.га виза тайёрлаб бериши учун 2000 доллар берганини маълум қилади.

Маълум бўлишича, фирибгар пулларни олган, аммо визани тайёрлаб бермаган. Жабрдийдага эса пулларни ўз эҳтиёжлари йўлида ишлатиб юборганлигини маълум қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан фирибгарликда гумонланаётган Б.Н. қўлга олинган.

Янгиликлар лентаси
0