01:27 23 Сентябр 2018
Эфир
  • RUB118.05
  • EUR9347.75
  • USD8039.00

Липецк Тергов қўмитаси ЙТҲ ҳақида: иккинчи машина ҳайдовчиси – ДАИ ходими бўлган

© Sputnik / Наталья Селиверстова
Ҳодисалар
Ҳавола олиш
75602

Ҳозир давлат автоинспекция ходими касалхонада оғир аҳволда, тергов туфайли у ҳақда маълумотлар ошкор этилмаяпти.

ТОШКЕНТ, 7 сен — Sputnik. Россия Тергов қўмитасида беш нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлган ЙТҲда иккинчи автомобил ҳайдовчиси давлат автоинспекция ходими бўлганлигини тасдиқлашди.

“Тўқнашув пайтида иномарка рулида давлат автоинспекция ходими бўлган. Авариядан сўнг у оғир аҳволда шифохонага ётқизилган. У ҳақда маълумотлар тергов сабабли ошкор этилмаяпти”, - деб маълум қилди Sputnik Ўзбекистон мухбирига Тергов қўмитасининг Липецк вилояти бўйича вакили Юлия Кузнецова.

ЙТҲ “Липецк—Чаплигин” автомобиль йўлида 6 сентябрь куни 20:30 (Тошкент  вақти билан 22:30) атрофида содир бўлган. Липецк томонга кетаётган Toyota RAV4 ва қарама-қарши томонга ҳаракатланаётган ВАЗ-2103 тўқнашиб кетган.

Асосий мавзулар