10:53 25 Сентябр 2018
Эфир
  • RUB121.46
  • EUR9492.35
  • USD8079.28
Премьера фильма Наша Russia. Яйца судьбы

Кулиб-кулиб уйсиз қолди: "Наша Russia" актёри кўчада яшамоқда

© Foto : Comedy Club Production
Ҳодисалар
Ҳавола олиш
164420

"Наша Russia" телекўрсатувида “Жамшут” ролини ижро этган актёр кўчада яшамоқда.

ТОШКЕНТ, 16 сен – Sputnik. Россияда оммавий бўлган "Наша Russia" телекўрсатувида “Жамшут” ролини ижро этган актёр Валерий Магдьяш Ессентуки вокзалида яшамоқда, деб хабар қилди "Россия-1" телеканали.

Ушбу ҳажвий кўрсатувга суратга тушганига қадар, келиб чиқиши Молдовалик бўлган актёр Москвада бир хонали квартирада яшаган. Телекўрсатув оммавий бўлган сари актёр кўпроқ пул ишлаб топа бошлаган – ҳар бир суратга олиш куни учун минг доллар атрофида маош олган.

"Бир йил давомида бироз маблағ жамғарган актёр, каттароқ турар жой харид қилиш мақсадида, ўзининг бир хонали квартирасини сотади ва барча пулларни олиб банк томон йўл олади, лекин йўл йўлакай кимдир унинг бошига темир труба билан уриб тунаб кетади", - дейилган хабарда. 

Ўзига келган актёр бир амаллаб поездда Кавказга етиб олади. Ессентуки вокзалида бир неча кун яшаганидан сўнг уни Татьяна Ванчугова исмли аёл таниб қолиб уйига таклиф қилади.

67 ёшли актёр аёлнинг меҳрибонлиги эвазига унинг уйини бепул ремонт қилиб беради. Айни дамда Магдьяш Кавказские Минеральные воды шаҳрида болалар театр студиясида дарс бермоқда ва Москвага қайтишни орзу қилмоқда.

Асосий мавзулар