Сурия ҳудудида Россиянинг разведкачи самолёти йўқолиб қолди

© Дмитрий Рязанов Самолёт - разведчик Ил-20м
Самолёт - разведчик Ил-20м - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Исроил Ҳаво кучлари ҳужуми вақтида Сурия ҳудудида Россиянинг "Ил-20" разведкачи самолёти йўқолиб қолди.  

ТОШКЕНТ, 18 сен - Sputnik. Суриядаги Хмеймим авиабазаси 17 сентябр куни кечқурун Россиянинг Ил-20 разведкачи самолёти билан алоқа узилганини маълум қилди, деб хабар қилмоқда РИА Новости.

“17 сентябрь куни Москва вақти билан соат 23:00 да Хмеймим авиабазасига қайтиш вақтида Россиянинг Ил-20 самолёти экипажи билан алоқа узилиб қолди”, - дейилган хабарда.

Хабарда айтилишига кўра, Ил-20 самолёти Исроилнинг F-16 самолётлари томонидан Латакияга қилинган ҳужум вақтида радарларда кўринмай қолган. Ундан ташқари айнан шу дамда Россия радиолокация воситалари ушбу ҳудудда яқин жойда жойлашган Франциянинг "Овернь" фрегатидан ракеталар учирилганини қайд қилган.

Россия Мудофаа вазирлиги хабарига асосан Ил-20 самолёти бортида 14 нафар экипаж аъзолари бўлган. Айни дамда уларнинг тақдири ҳақида ҳеч нарса маълум эмас. Хмеймим авиабазаси қўмондонлиги экипажни қидирув-қутқарув операциясини бошлаган.

Эслатиб ўтамиз, душанба куни Латакия ҳудудида Сурия ҳаво ҳимояси кучлари ракета ҳужумини қайтаришганини хабар қилинган эди. Хабарда айтилишига кўра, ушбу ҳужум денгиз томонидан  уюштирилган бўлиб, бир неча ракеталар нишонга етиб келгунига  қадар йўқ қилинган эди.

Янгиликлар лентаси
0