05:49 17 Декабр 2018
Эфир
  • RUB125.22
  • EUR9456.46
  • USD8312.64
Международный аэропорт Жуковский в Московской области

“Жуковский” аэропортида икки самолёт тўқнашиб кетди

© Sputnik / Эмин Джафаров
Ҳодисалар
Ҳавола олиш
698 0 0

Тўқнашув оқибатида "Уральские авиалинии" компанияси самолёти шикастланди. Ҳеч ким зарар кўрмади.

ТОШКЕНТ, 8 окт – Sputnik. Якшанба куни Москвадаги “Жуковский” аэропортида “Икар” ва  "Уралкие авиалинии" компанияларининг самолётлари тўқнашиб кетди, деб хабар қилмоқда РИА Новости прокуратура хабарига асосан.

Хабарда айтилишига кўра, “Икар” компаниясининг қўнган самолёти турар жойига етиб бориш вақтида "Уральские авиалинии" компаниясининг самолётига урилган. Тўқнашув оқибатида "Уральских авиалинии"самолётининг чап қанотининг олд қисми  ва чап аэронавигация чироғи шикастланган. Йўловчи ва экипаж аъзоларидан ҳеч ким зарар кўрмаган.

Айни дамда ушбу ҳодиса юзасидан текширув ўтказилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Жуковский аэропорти Москва ҳудудида фаолият кўрсатаётган 4- йўловчи аэропортидир. Ушбу аэропорт 2016 йилнинг 30 май куни очилган эди. Айни дамда "Жуковский" дан Қирғизистон, Тожикистон, Хитой йўналишларида ҳамда Европа мамлакатларига парвозлар амалга оширилмоқда.     

Асосий мавзулар