05:29 17 Декабр 2018
Эфир
  • RUB125.22
  • EUR9456.46
  • USD8312.64
Станция Амира Темура

Тошкент метросидаги фавқулодда ҳолат юзасидан ахборот берилди

© Sputnik / Рамиз Бахтияров
Ҳодисалар
Ҳавола олиш
822 0 0

Поездлар қатновининг оралиқ масофаси 17 дақиқани ташкил қилди.

ТОШКЕНТ, 11 окт – Sputnik. “Ўзбекистон темир йўллари” Telegram канали орқали Тошкент метросидаги фавқулодда ҳолат юзасидан расмий ахборот берди.

Хабарда айтилишича, 11 октябрь куни соат 14 дан 24 дақиқа ўтганда Чилонзор метро линиясининг Олмазор бекатида 14-сонли машрут бекатнинг айланиш жойига келганда техник носозлик туфайли тўхтаб қолган.

Ундан кейин келаётган поездларни айлантириш имконияти бўлмаган.

Шу сабабли метродаги поездлар ҳаракат жадвалини сақлаш ҳамда йўловчиларга қулайлик яратиш, шунингдек, поездлар оралиғидаги масофа чўзилиб кетишининг олдини олиш мақсадида Пахтакор бекатида вақтинча поездлар иккинчи йўлга айлантирилиб, ҳаракати ташкил қилинди.

Бу жараёнда поездлар қатновининг оралиқ масофаси 17 дақиқани ташкил қилди. Юз берган техник носозлик жами 35 дақиқада бартараф қилинди ва метро поездлари яна ўз жадвали асосида ҳаракатини давом эттирди. 

Асосий мавзулар