Туркистонда ЙТҲда 3 нафар Ўзбекистон фуқароси қурбон бўлди

© PixabayЗнак аварийной остановки
Знак аварийной остановки - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Қозоғистоннинг  Шардара -Абай катта йўлида содир бўлган ЙТҲ оқибатида 5 киши қурбон бўлди.

ТОШКЕНТ, 6 ноя - Sputnik. Қозоғистон Республикасининг Туркистон вилоятида душанба кунига ўтар кечаси йўлга югуриб чиққан от туфайли содир бўлган йўл-транспорт ҳодисасида 5 киши ҳалок бўлди. Уларнинг уч нафари Ўзбекистон фуқаролари, РИА Новости хабарига асосан.

“Шардара-Абай катта йўлида МАЗ юк автомобили ҳайдовчиси йўлга югуриб чиққан отни босиб кетган, сўнг қарама-қарши йўлга чиқиб кетиб, Lexus русумли автомобиль билан тўқнашган”, - дейилган хабарда.

ЙТҲ натижасида олма-оталик Lexus ҳайдовчиси ва унинг тўрт нафар йўловчиси олган жароҳатларидан воқеа жойида ҳалок бўлган. Уларнинг бири Шардара туманида яшаган, қолган уч нафари Ўзбекистон фуқаролари бўлган. Lexus автомобилининг яна бир йўловчиси, Ўзбекистон фуқароси оғир жароҳатлар билан туман шифохонасининг жонлантириш бўлимига олиб кетилган.

Ушбу воқеа юзасидан “Йўл ҳаракати ёки транспорт воситасидан фойдаланиш қоидаларини бузганлик” моддаси билан дастлабки тергов ҳаракатлари бошланган. Шунингдек керакли экспертизалар тайинланган. Юк автомобили ҳайдовчиси ҳисбга олинган. Ҳозирги пайтда полиция ходимлари от эгасини аниқлаш учун чоралар қўлламоқда.

Янгиликлар лентаси
0