Фарғонада содир бўлган ёнғинда бир киши қурбон бўлди

© SputnikОбеспечение безопасности народных гуляний во время празднования Дня независимости и Курбан-хайита
Обеспечение безопасности народных гуляний во время празднования Дня независимости и Курбан-хайита - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ёнғиндан сўнг уй эгасининг куйган ҳолдаги жасади топилган, - дейилган хабарда.

ТОШКЕНТ, 6 ноя - Sputnik. Фарғона вилоятидаги хонадонлардан бирида содир бўлган ёнғиндан сўнг уй эгасининг жасади топилди, деб хабар қилмоқда ИИВ матбуот хизмати.

“2018 йил 5 ноябрь куни Фарғона вилоятининг Данғара туманида яшаган А.Д.нинг уйида ёнғин содир бўлган. Кўрилган чоралар натижасида ёнғин ўчирилган. Ёнғин натижасида уйнинг 2 кв.м. майдонда пол қисми ҳамда уй эгасининг куйган ҳолдаги жасади топилган. Ёнғин келиб чиқиш сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда. Суриштирув ишлари олиб борилмоқда”, - дейилган Ўзбекистон ИИВ матбуот хизматида.

Айни дамда Фарғона вилояти ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари фуқаро ўлими юзасидан текширувлар олиб бормоқда.

Янгиликлар лентаси
0