11:52 19 Ноябр 2018
Эфир
  • RUB121.79
  • EUR9374.66
  • USD8271.27
Автомобиль скорой помощи

Тошкент туманларидан бирида пенсионер аёл ис газидан заҳарланиб вафот этди

© Sputnik / Рамиз Бахтияров
Ҳодисалар
Ҳавола олиш
196 0 0

Ис гази хонадан мўри чиқарилмаганлиги сабабли уй ичига тўпланган

ТОШКЕНТ, 10 ноя - Sputnik. Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида бир аёл ис газидан заҳарланиб вафот этди, деб хабар қилди Ўзбекистон ИИВ матбуот-хизмати.

Таъкидланишича, ҳодиса 8 ноябрь куни Янгиовул қишлоғида содир бўлган.

Пенсионер кампир икки нафар вояга етмаган набиралари билан бирга ухлаб ётганида уйи ошхонасига ўрнатилган газ ёрдамида иситиладиган сув иситиш мосламасидан (АГВ) сизиб чиққан ис газидан заҳарланган.

Ис гази хонадан мўри чиқарилмаганлиги сабабли уй ичига тўпланган ва натижада кампир захарланиб воқеа жойида вафот этган, набиралари эса касалхонага ётқизилган.

Ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 31 октябрь куни Тошкентнинг Чилонзор туманида бир кечада бир оиланинг тўрт фарзанди ис газидан ўткир заҳарланиб вафот этганди.

Воқеадан сўнг ҳукумат махсус комиссияси тузилди. Унинг олдига шахсий уйларда иситиш печлари ва иситиш тизимларини текшириш ва назорат қилиш вазифаси юклатилди.

Комиссияга Ўзбекистон бош вазирининг биринчи ўринбосари Очилбой Раматов раҳбар қилиб тайинланганди.

Асосий мавзулар